Фан-техника | 19:13 / 23.11.2015
6850
1 дақиқада ўқилади

Келажак автосалонларида автомобиллар бўлмайди

Швециянинг Volvo компанияси янги автомобилларининг хавфсизлик даражасини кўрсатиш учун Microsoft билан ҳамкорликда уларнинг виртуал реалликдаги моделларини яратди.
Тақдимот бўлиб ўтган келажак автосалонида бирорта ҳам машина йўқ эди. Айтилишича, келажакда барча автосалонлар шундай тизимга ўтади. Режага кўра, барча харидорлар махсус кўзойнак тақиб, Microsoft Hololens тизимидаги виртуал объектларни голограмма шаклида кўриш имкониятига эга бўлади. Бундай виртуал моделларни айланиб, ҳар томонидан кўриш мумкин.
Таъкидланишича, янги хавфсиз машиналар тўлалигича автоном тизимда ишлайди. Лекин ҳали ҳайдовчиларни машина улардан тўлиқ мустақил бўлишига ишонтириш қийин бўлмоқда. Компания ўз тақдимотида мижозларнинг бир қисмини бунга ишонтиришга ҳаракат қилади, дейилади хабарномада.