Жаҳон | 14:45 / 29.11.2015
5324
1 дақиқада ўқилади

Кекса саудиялик эркак сув остида қолган йўлни сузиб ўтди

Саудия Арабистонининг Бурайда шаҳрида кучли ёғингарчилик оқибатида тошқин юз бериб, шаҳар кўчалари сувга тўлди. Одамлар уйларига етиб олиш, йўлнинг нариги томонига ўтиш учун сувга тушиб, сузишларига тўғри келади.

Кекса бир эркакнинг йўлдан сузиб ўтаётгани қайд қилинган видеолавҳа YouTube видеосервисига жойлаштирилди. Қисқа муддатда минглаб одамлар томонидан кўрилган мазкур видеолавҳа муҳокамаларга сабаб бўлди.
Видеони Ajel газетаси интернетга жойлаштирди.