Жаҳон | 19:40 / 04.12.2015
6169
1 дақиқада ўқилади

Мисрда тунги клубда содир бўлган ёнғин тасвирланган видео эълон қилинди

Тармоқда Миср пойтахтидаги Ал-Гиза туманида жойлашган тунги клубда рўй берган ёнғин акс этган видео пайдо бўлди.

Маълумотларга кўра, Ал-Нил кўчасида ҲШаҳризод” меҳмонхонасига туташ тунги клуб биносига номаълум шахс томонидан ичига ёнилғи тўлдирилган шиша улоқтириши натижасида ёнғин келиб чиққан.

Маълумотларга кўра, ёнғин натижасида 18 киши ҳалок бўлди. Вафот этган ва жароҳатланганларнинг барчаси маҳаллий аҳоли вакиллари бўлиб, улар ушбу клубда меҳнатқилишган.