Фан-техника | 22:42 / 05.12.2015
7799
1 дақиқада ўқилади

Дизайнер минг соат вақт сарфлаб, Airbus A380 моделини қоғоздан ясаб чиқди

Singapore Airlines авиаташувчиси дизайнер Лука Якони-Стюартнинг Airbus қоғоздан ясаган A380 модели рекламасини намойиш этди.

Самолётни ясаш учун минг соат ва уч мингла деталь кетди. У махсус манила қоғозидан ясалди. Роликда кўрсатилган самолёт ўриндиқларининг масштаби 1:20 ни ташкил этди.

Реклама Япониянинг Dentsu агентлиги Сингапур бўлими томонидан тақдим этилди.

Аввалроқ Якони-Стюарт қоғозлардан 1:60 масштабли Boeing 777-30ER моделини ясаган эди. Бунинг учун тахминан 10 000 соат вақт кетган. Бу ишларга вақт топиш учун университетдаги ўқишини ташлашга жазм қилган.