Ўзбекистон | 14:52 / 23.12.2015
11919
3 дақиқада ўқилади

Одил Аҳмедов ва Тимур Капедзе жамоалари бемор Ҳасанжон Эргашевга ёрдам учун хайрия учрашуви ўтказишди

Бугун, 23 декабрь куни Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт аренасида, соат 12:00да Сhampionat.asia сайти ташаббуси билан соғлиғида муаммо юзага келган Ҳасанжон Раҳимжоновга моддий ёрдам бериш мақсадида навбатдаги хайрия учрашуви ўтказилди.

Ўйинни жонли равишда кузатган блогер ва ҳуқуқшунос Хушнуд Худайбердиев ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали жараённи жонлантиришга ҳаракат қилган.

Ўйин аввалида икки сардор телеканаллар ва нашрларга интервью беришган.

Хайриядан тушадиган барча пуллар беморга тақдим этилади. Учрашувдаги илк тўпни айнан Ҳасанжон ва унинг 4 ёшли укаси Имомбек майдонга киритиб берди.

Ушбу ўйин 13:11 ҳисобида Одил Аҳмедов жамоаси ғалабаси билан якунланган.

Шунингдек, ўйинни томоша қилиш учун залга ўзбек футболидаги бошқа бир қанча таниқли шахслар, терма жамоанинг собиқ бош мураббийи Миржалол Қосимов, Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирининг муовини Мурод Алиев, Олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Касимов ҳамда "Келишилган ўйинларга қарши кураш қўмитаси" раҳбари Аҳрол Иноятов ҳам келишган.

Одил Аҳмедов жамоаси:

1. Рустам Умаров 2.Камолиддин Тожиев 3. Илҳом Суюнов 4. Самандар Хамроқулов 5. Алишер Узоқов 6. Анваржон Солиев 7. Жасур Ҳасанов 8. Мирзакамол Камолов 9. Камолиддин Мурзоев 10. Азим Аҳмедов

Тимур Кападзе жамоаси

1. Игнатий Нестеров 2. Сервер Жепаров 3. Анзур Исмоилов 4. Темур Кападзе 5. Илдар Магдеев 6. Лутфулло Тўраев 7. Даврон Файзиев 8. Ислом Тўхтахўжаев 9. Маъмур Икромов 10. Козим Муродов 11. Тўлабек Икромов 12. Дилшод Раҳматов 13. Фарҳод Абдумавлонов

Копадзе ўйин вақтида яқин масофадан белгиланган жарима зарбасидан Рустам Умаровни доғда қолдира олмади.

 

Юраг пароги хасталиги билан оғриётган Ҳасанжон Раҳимжоновга давлат томонидан бепул тиббий хизмат кўрсатиб келиняпти. У тўла соғайиб кетиши учун Ҳиндистонда операция қилиниши керак. Унинг эгизаги Ҳусанжон Раҳимжонов гўдаклигида ҳаётдан кўз юмган.

Бу лойиҳа ўтказилишида "Локомотив" футбол жамоаси ва Ўзбекистон Футзал Ассоциацияси ҳам ёрдам кўрсатишган.