Самарқанд шаҳридаги 55-мактабда “Янги йил карнавали” деб номланган театрлаштирилган томоша бўлиб ўтди
Самарқанд шаҳридаги 55-мактабда “Янги йил карнавали” деб номланган театрлаштирилган томоша бўлиб ўтди.
Самарқанд шаҳар Амир Темур маданият ва аҳоли дам олиш маркази (МАДОМ) ҳамда Самарқанд шаҳар 55-сон умумтаълим мактаби ҳамкорликда “Янги йил карнавали” деб номланган театрлаштирилган томошасига барча бадиий ҳаваскорлик жамоалари катта тайёргарлик кўрдилар. Ушбу карнавал мусиқали драма кўринишида талқин қилингани сабабли томошабинларга манзур бўлди.
Эртак қаҳрамонлари “Буратино” номли намунали болалар бадиий қўғирчоқ жамоаси аъзолари томонидан ижро қилинди. Ёш истеъдод эгалари ижро қилган қизча – Моҳигул Ботирова, Мухлиса Саттарова; қуёнча – Фарзона Файзуллаева; тулкича – Севинч Эргашева; бри – Саидолим Саидризаев; айиқча – Шаҳзода Қаршиева, Мухлиса Саттарова; ялмоғиз – Ирода Хатамова; қорқиз – Шаҳризода Алиева; қорбобо – Очил Жуманазаров; маймунча – Шаҳзода Саидризаева ва Янги йил – Мафтуна Мирзаева ижро қилган эртак қаҳрамонларни томошага келган театр ихлосмандлари ўзоқ давом этган карсаклар билан кутиб олдилар.
Ушбу томошада Амир Темур МАДОМ қошида фаолият кўрсатаётган “Рақс” жамоаси (хореограф – Ёдгора Нарзуллаева) ва “Афросиёб” вокал-чолғу гуруҳи (бадиий раҳбари – Салоҳиддин Орипов) ҳамда хонанда Шерзод Турсунов ва 55-сон умум таълим мактаби ўқувчиси Бобур Муҳиддиновлар ўз дастурлари билан иштирок этдилар.