Цукербергнинг қўшнилари миллиардернинг қўриқчилари машиналар ўринларини эгаллаб олаётганидан норози бўлмоқда
Facebook асосчиси Марк Цукербергнинг қўшнилари миллиардер доимий яшайдиган Либерти-Хилл тумани аҳолиси орасида хат тарқатишди. Улар Цукербергнинг қўриқчиларини “доимий ва ноқонуний равишда” машина тўхташ ўринларини эгаллаб туришда айблашмоқда.
Таъкидланишича, муҳофизлар икикта кумушранг жипда ўтиришади ва Цукербергнинг уйини кузатиб боришади.
Хат муаллифлари туман аҳолисини Сан-Франциско транспорт департаментига, шунингдек, Цукербергнинг уй хавфсизлиги менежери Тим Венцелга шикоят қилиб, вазиятнинг ўнгланишига эришишда ёрдам беришни сўрамоқда.
“Цукнинг ёнида яшаш қийин, десак, бунга ишонсангиз керак, - дейилади мактубда. – Бизнинг баримиз узоқ муддат давомида унинг уйи таъмирланишига чидаб, сукут сақладик. Энди бу ишлар битди, лекин машина тўхташ жойларини эгаллаб олган икки кумушранг жип билан тўқнаш келдик”.