Жамият | 17:11 / 14.01.2016
10993
1 дақиқада ўқилади

Отабек Мусаев «Ўзбеккино» бош директори этиб тайинланди

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги раҳбари ўзгарди. Отабек Мусаев агентликнинг янги раҳбари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбеккино» Миллий агентлигининг ахборот хизмати хабар берди.

У бундан олдин Ўзбекистон Президенти Девони масъул ходими лавозимида ишлаётганди.

Отабек Мусаев агентликнинг бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида ишлаб келаётган Аҳмаджон Умаров ўрнига келди.

2015 йилнинг декабрида Жаҳонгир Қосимов агентлик раҳбарлигидан кетганди.

Маълумот учун, Отабек Мусаев Ўзбекистон Спорт киноси ва телевидениеси федерацияси раҳбари ва Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари лавозимларида фаолият кўрсатган.