Спорт | 12:44 / 15.01.2016
8836
1 дақиқада ўқилади

"Реал" қишки трансферлар вақтида янги футболчилар хариди учун 330 млн евро сарфламоқчи

Мадриднинг "Реал" жамоаси ФИФА томонидан тақиққа учраганидан кейин қишки трансферлар учун катта миқдордаги маблағ ажратади. Daily Star нашрида ёзилишича, жамоа янги футболчилар хариди учун 330 миллион евро ажратади.

Жамоанинг қишки трансферлардаги асосий нишонлари сифатида "Тоттенҳэм" ҳужумчиси Ҳарри Кейн, "Челси" ярим ҳимоячиси Эден Азар, "Эвертон" ҳимоячиси Жон Стоунз ва "МЮ" дарвозабони Давид Де Хеа номлари келтириб ўтилган.

Шунингдек, "Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агуэро ҳамда "Ювентус" ярим ҳимоячиси Поль Погбага таклиф билан чиқилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 14 январь куни ФИФА "Реал" ва "Атлетико"га 2016 йилнинг ёзидаги ва 2017 йилнинг қишки трансферлари пайтида ўйинчиларни рўйхатга олишни тақиқлаб қўйди.