Жаҳон | 08:34 / 16.01.2016
8765
1 дақиқада ўқилади

Анқара шаҳри ҳокими АҚШ элчисини ватанига қайтариб юборишни таклиф қилди

Анқара шаҳар ҳокими Мелих Гекчек ўз твиттерида АҚШнинг Туркиядаги элчиси Жон Бассга турк олимларининг ҳибсга олиниши тўғрисидаги сўзларидан сўнг мамлакатдан чиқиб кетишни таклиф қилган.

“АҚШда полиция одамлар қўлларини кўтармагани сабабли уларни ноклар каби ўққа тутади. Сен эса бизга полициячилар ва аскарларимизга қуролланган террористлар ҳужумига чидаб туришимизни маслаҳат беряпсанми? Йўқ, биз бунга чидаб туролмаймиз, ҳурматли элчи. Сен АҚШ учун нотўғри танловсан, мамлакатингга қайт, бизни биладиган бошқа элчи келсин”, - деган у.

Басс Туркияда мамлакатнинг курдлар истиқомат қиладиган вилоятларидаги зўравонликка қарши очиқ тарзда чиқиш қилган олимларнинг ҳибсга олиниши сабабли хавотирини билдирган.