Фан-техника | 19:08 / 16.01.2016
9309
1 дақиқада ўқилади

Юзлаб учувчисиз қурилмалар осмонда Гиннес рекорди «рақсига тушишди»

Гиннеснинг рекордлари сайтида, Германияда қайд этилган янги дунё рекорди тўғрисида хабар беришди. Германиянинг Торнеш шаҳри осмонига бирваракайига 100 та дрон кўтарилди. 


Учувчисиз қурилмалар тунги осмонда, симфоник оркестр жонли тарзда чалган Бетховеннинг энг машҳур симфониясига «рақсга тушишди».
Рекорд қайд этилган йўналиш номи — «Ҳавода бир вақтда парвозда бўлган учувчисиз транспорт воситаларининг энг кўп сони». 


Intel компанияси фикр муаллифи сифатида чиқиб, рақс учун дастурий та‘минотни тайёрлаган.


Лойиҳанинг бадиий ташкиллаштирилиши билан Ars Electronica Futurelab мутаҳассислари шуғулланишган.


Симфоник оркестр Бетховеннинг бешинчи симфониясини жонли ижро этди.


Симфониянинг биринчи аккордлари ўйнаши билан юзлаб дронлар осмонга кўтарилишди ва ранг баранг лампочкалар билан тунги осмонни ёритдилар.


Видео томошани биринчи бўлиб, Лас-Вегасда ўтган электроника CES кўргазмасида намойиш этишди.

Манба: pixland.uz