Жаҳон | 22:23 / 18.01.2016
6148
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған мухолиф партия етакчисини ҳақорати учун судга берди

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мухолиф Туркия Халқ-республика партияси етакчиси Камол Қиличдорўғлунинг устидан ҳақорати учун судга даъво аризаси берди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

Қиличдорўғлу курдларга қарши ҳарбий ҳаракатларни қоралаган олимларнинг ҳибсга олинишига изоҳ бериши давомида Эрдўғанни диктатор деб атади.

Эрдўған Қиличдорўғлуни “очиқчасига ҳақорат қилишда” айблади. Агентликнинг таъкидлашича, Туркияда президентни ҳақоратлаш жиноят ҳисобланиб, бундай жиноят учун 4 йилгача қамоқ жазоси олиш мумкин.