Ўзбекистон | 16:10 / 18.01.2016
5820
1 дақиқада ўқилади

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" йўловчиларига учиш ва қўниш вақтида тасвирга олиш тақиқланди

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК самолётлари бортида йўловчиларга юриш, кўтарилиш ва қўниш вақтида фотосуратга ва видео тасвирга олиш тақиқланди.

Ушбу тақиқ 2016 йилнинг 8 январидан Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Толиб Ўлжаевнинг буйруғи билан Йўловчининг ҳаво кемаси ичидаги юриш-туриш қоидаларига жорий этилди.

Янги тартибга мувофиқ, йўловчиларга самолёт юраётган ҳавога кўтарилаётган ва ерга қўнаётган вақтда электрон ва алоқа воситаларидан фойдаланиш тақиқланади. Эндиликда электрон сигаретлардан фойдаланиш ҳам мумкин эмас.