Жамият | 18:50 / 18.01.2016
7041
1 дақиқада ўқилади

Россиялик аёл тўғридан-тўғри эфирда латифа айтиб бериб, бошловчини кулдириб юборди

Россиянинг ТВК телеканалининг тўғридан-тўғри эфирига 75 ёшли онахон қўнғироқ қилиб, депутатларни “Жигули”га ўтқазиш ва реал ишига қараб маош белгилашни тавсия қилди.

ТВК Янгиликлари бошловчиси мухлислар билан телефон орқали боғланиб, уларнинг фикрларини ўрганишга қарор қилди. Шунда 75 ёшли нафақахўр аёл қўнғироқ қилиб, депутатлар ҳақидаги фикрларини ошкор айтди. Сўнг “Шанс” журналида ўқиган латифасини айтиб берди. Унинг латифасини эшитган журналист ўзини кулгидан тута олмади.