Ўзбекистон | 11:02 / 18.01.2016
5234
2 дақиқада ўқилади

Тошкент ҳокимияти: маҳалла ва кўп қаватли биноларда кузатув камераларини ўрнатиш мажбурий эмас

2015 йил якунида Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уй ва маҳаллаларга кузатув камераси ўрнатилиши маълум қилинганди.

Мазкур ҳаракат Тошкент шаҳар ҳокимининг 2015 йил 11 декабрдаги 233-ф фармойиши асосида амалга оширилади.

Мазкур масала юзасидан мухлисларни қизиқтирган айрим саволлар билан “Даракчи” нашри Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳудудий коммунал фойдаланиш бирлашмаси бош директори Илҳом Маҳкамовга мурожаат қилган.

Мутахассиснинг қайд қилиб ўтишича, битта кўп қаватли тураржой биносига ўртача иккита ташқи кузатув камераси ўрнатилиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, видеокамера хизматини рад этиш мумкинми, деган саволга жавоб бераркан, Маҳкамов тадбир ихтиёрий асосда ўтказилаётганини маълум қилди.

“Агар маҳалла ёки кўп қаватли турар жой биносида истиқомат қилувчи аҳоли кузатув камерасини хизматини лозим топмаса, рад этишга ҳақли, - деб таъкидлади у. – Бу чора-тадбир ихтиёрий тарзда бажарилади”.

“Шундай бўлса-да, шаҳар ҳокимияти аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кузатув камераларидан фойдаланишни тавсия этади”, - қўшимча қилди мутахассис.

Тошкентда фош этилган ҳар бешинчи жиноят кузатув камералари ёрдамида аниқланган

Тошкентдаги кўп қаватли уйлар, маҳалла ва мавзеларда ташқи кузатув камералари ўрнатилади

Тошкент ҳокимиятида маҳаллаларга видеокузатув камераларининг ўрнатилиши билан боғлиқ янги тафсилотлар баён этилди