Иқтисодиёт | 13:38 / 19.01.2016
6230
1 дақиқада ўқилади
АҚШда бензин нархи 10 центдан пастга тушиб кетди
Мичиган штатининг Хафтон-Таун шаҳрида 1 л бензин нархи 10 центдан пастга тушиб кетди. Бу ҳақда АВС телеканали хабар бермоқда.
Бир галлон бензин нархи ҳозирликда 47 центни ташкил қилмоқда. Бу 10 йилдан буён қайд қилинган энг паст нархдир.Экспертларнинг таъкидлашича, бу учта маҳаллий корхона олиб бораётган нарх курашининг натижасидир. Мамлакатнинг бошқа бирор ҳудудида нефть нархининг тушиши бундай натижани бермаган.