Ўзбекистонда йўқолиб қолган рус миллатига мансуб йигит топилди
Ўз қариндошлари томонидан қидирилган, рус миллатига мансуб ёш йигит топилган ва яқин вақт ичида ўзи туғилган Навоий шаҳрига етказилади. Бу ҳақда "Поиск пропавших детей — Красноярск" номли кўнгиллилар гуруҳига асосланган ҳолда Sputnik агентлиги хабар берган.
Маълум бўлишича, йигитни унинг қўшнилари таниган. Кўнгиллиларнинг айтишича, унинг исми Кригер Денис Александрович бўлиб, Навоийда яшаган. Унинг отаси Кригер Александр, онаси эса Лидия Кригер.
Маълум бўлишича, ўтган асрнинг 90-йилларида Кригерлар оиласи номаълум манзилга кўчиб кетганди.
Кўнгиллилар гуруҳи вакилининг айтишича, Денисда шизофрения (хотирасизлик) мавжуд ва уни зудлик билан шифокорга кўрсатиш ҳамда камида 2 ҳафта даволатиш керак.
18 январь куни кўнгиллилар гуруҳи ташқи кўриниши славян бўлган бу йигитни излаш бўйича ҳаракат бошлаган, у ҳақдаги маълумотларни тарқатишган эди.