Иқтисодиёт | 08:49 / 19.01.2016
4018
1 дақиқада ўқилади

Хитой ЯИМ ўсиши 2015 йилда 6,9 фоизгача пасайди

Хитой ялпи ички маҳсулоти ўсиши 2015 йилда прогнозларга кўра 6,9 фоизгача пасайди, деб хабар бермоқда “Синьхуа” ахборот агентлиги.

РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилишича, бу кўрсаткич 1990 йилдан кейинги энг ёмон кўрсаткич бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Хитой ЯИМи 2015 йилда 67,67 трлн юань (10,3 трлн долларни) ташкил қилди. Йилнинг 1- ва 2-чорагида ЯИМ ўсиши 7 фоизни ташкил қилган, кейин эса 6,9 ва 6,8 фоизга тушиб кетган.

Еврокомиссия таҳлилчилари Хитойда ЯИМ 2015 йилда 6,8 фоизга, 2016 ва 2017 йилларда мос равишда 6,5 ва 6,2 фоизга ўсишини прогноз қилгандилар.