Дания аёллар учун энг яхши давлат деб топилди
Аёллар учун энг яхши давлатлар маълум қилинди, бу борада 1-ўринни Дания эгаллади. Рейтинг US News & World Report томонидан тайёрланди ва Давосдаги Жаҳон иқтисодий форумида тақдим қилинди.
Рейтинг етакчиси Дания гендер тенгликни илгари сурмоқда. Рейтингнинг 2-ўрнини эгаллаган Швецияда давлат етакчилари аёлларнинг таҳқирланувчи гуруҳ сифатида қабул қилиниши масаласини ҳал қилиш учун чоралар қабул қилмоқда. 3-ўринни эгаллаган Канада аёллар ҳуқуқларини ҳимоялашни ташқи ва ички сиёсатининг бир қисмига айлантирди. Шу билан бирга бу давлатда бу соҳада муаммолар мавжуд.
4-ўринни Нидерландия соғлиқни сақлаш, таълим, иқтисодиёт ва сиёсатда гендер узилишнинг қисқартирилишига йўналтирилган ижобий иши учун эгаллади.
Етакчи бешталикни Австралия якунламоқда, бу давлатда охирги йилларда борган сари кўпроқ аёллар раҳбарлик лавозимларини эгалламоқдалар. Шу билан бирга австралиялик аёллар ўзларининг эркак ҳамкасблари бир йилда ишлаб топаётган пулни ишлаб топишлари учун улардан 66 кун кўпроқ ишлашлари лозим.