Жаҳон | 21:04 / 20.01.2016
4442
1 дақиқада ўқилади

Нурсултон Назарбоев Қозоғистон парламенти қуйи палатасининг тарқатилиши ҳақидаги фармонни имзолади

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев парламент қуйи палатасининг тарқатилиши ҳақидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда Назарбоев матбуот хизмати.

Аввалроқ парламент мажлисининг ялпи йиғилишида депутатлар президент номига “мамлакатда мураккаблашган иқтисодий вазият туфайли” бешинчи чақириқ палата таркибининг тарқатилиши ҳақидаги мурожаатни қабул қилишганди. Улар бу мурожаатда мамлакатда муддатидан аввалги парламент сайловларини ўтказишни сўрашган.

“Мамлакат раҳбари бечинчи чақириқ парламент мажлиси ваколатларининг муддатдан аввал тўхтатилиши ҳақидаги фармонни имзолади”, деб айтилмоқда матбуот хизматининг твиттердаги хабарида.