Жамият | 17:25 / 20.01.2016
25574
1 дақиқада ўқилади

Перуда тиббиётга энг ёш она сифатида маълум бўлган аёл вафот этди

Перуда яшаб келган Лина Медина 83 ёшида оламдан ўтди. У тиббиёт тарихида энг ёш она сифатида қайд этилганди.

У 1939 йилда, ҳали 5 ёшидалигида жарроҳлик амалиёти (кесарева) воситасида чақалоқ дунёга келтирганди.

У туққан ўғил соғлом ва одатдаги болалар каби вояга етди. Медина хонимнинг бу фарзанди 40 йил олдин, 1979 йилда саратон хасталигидан вафот этган.

Лина Медина бу фарзандининг отаси ким бўлганини маълум қилмаган. Кейинроқ у турмушга чиққан ва бошқа фарзандини ҳам дунёга келтирган.