Ўзбекистон | 10:56 / 20.01.2016
7186
1 дақиқада ўқилади

Вашингтонда Ўзбекистон-АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раунди ўтказилди

2016 йилнинг 19 январь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ўзбекистон—АҚШ сиёсий маслаҳатлашувларининг олтинчи раундини ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Ниша Десаи Бисвал билан бўлиб ўтган учрашувда икки томон кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

2014 йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган сиёсий маслаҳатлашувларнинг бешинчи раундидан кейинги даврдаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилинди ҳамда сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди.

Халқаро муаммоларни муҳокама қилиш доирасида Афғонистондаги вазият ривожига ҳамда минтақавий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.