Спорт | 15:18 / 20.01.2016
8923
1 дақиқада ўқилади

Зидан Роналдуга жарима зарбасини тепишдан сабоқ берди

"Реал" футболчиларининг машғулоти вақтида жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан ва жамоа етакчиси Криштиану Роналду ўртасида қизиқ ҳодиса рўй берди, дея хабар беради Sportyou.

Зидан машғулот пайтида Роналдунинг олдига келиб, жарима зарбаларини ижро этишда беллашувни таклиф қилган. "Қара ва ўрган" деган мураббий ҳазил оҳангида ўз шогирдига.

Зидан ўнта имкониятнинг барчасида нишонни тўғри олган, Роналдунинг кўрсаткичи эса икки марта бўлган.

Беллашувдан сўнг португалиялик футболчи устозини зарбаларидан ҳайратга тушганини яширмаган.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" жорий йил бошида Рафаэль Бенитесни ишдан бўшатиб, унинг ўрнига Зинедин Зиданни бош мураббийликка тайинлади. Янги мураббий бошқарувида жамоа 19 турда "Депортиво"ни 5:0, 20 турда "Спортинг Хихон"ни 5:1 ҳисобларида мағлубиятга учратди.

Зиданнинг жамоадаги илк машғулоти: