Хитойлик жуфтлик 21 минг долларга тенг майдаланган юан қоғоз пулларини елимлаб чиқиш учун уч ой сарфлади
Хитойнинг Ляонин шаҳрида яшовчи жуфтлик шредерда майдаланган 140 минг юанга тенг (21,3 минг доллар атрофида) қоғоз пулларни тиклаш учун 3 ой сарфлади.
Улар маҳаллий телевидениеда маълум қилганларидек, оиладаги эркакнинг 85 ёшли отаси бу пулларни шу тариқа йўқ қилишга қарор қилган. 2015 йил октябрда у ўз уйини 200 минг юанга сотган.
Кекса эркак ўғли ва келини уни таламоқчи деган хаёлга бориб, восвосга тушиб қолган. Чолнинг яқинлари унга пулни банкка қўйишни таклиф қилишган, бироқ у негадир пулларни майда-майда қилиб ташлашга қарор қилган.
Жуфтлик пулларни асл ҳолига елимлаб келтириши учун 3 ой вақти кетди. Улар баъзида бунга кунига 17 соатлаб вақт сарфлашди. Уларнинг бу уринишлари зое кетмади: улар пулларни тиклаб, уни сақлашга банкка топширишди.