Спорт | 23:43 / 23.01.2016
4545
2 дақиқада ўқилади

Англия чемпионати, 23-тур: “МЮ” ўз майдонида “Саутгемптон”га ютқазди, “Лестер” етакчиликни қўлга олди

Англия Премьер-лигасининг 23-турида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Саутгемптон”дан 0:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Учрашувдаги ягона тўпни учрашувнинг охирида “авлиёлар”нинг янги ўйинчиси Чарльз Остин киритди.

“Лестер” эса ўз майдонида 3:0 ҳисобида “Сток Сити”ни ютди ва камида 24 январгача АПЛ мусобақа жадвалининг якка пешқадамига айланди. “Лестер”дан 3 очко ортда қолаётган “Арсенал” 24 январда ўз майдонида “Челси”ни қабул қилади.

“Тоттенхэм” меҳмонда 1:3 ҳисобида “Кристал Пэлас”ни, “Уотфорд” эса ўз уйида “Ньюкасл”ни 2:1 ҳисобида ютди.

Икки учрашув дуранг ҳисоб билан якунланди: “Вест Бромвич” -“Астон Вилла” учрашувида бирорта ҳам тўп киритилмади (0:0), “Сандерленд”-“Борнмут” учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди.

Англия Премьер-лигаси. 23-тур
Манчестер Юнайтед – Саутгемптон – 0:1
Гол: Остин, 87 (0:1).

Лестер Сити – Сток Сити – 3:0
Голлар: Дринкуотер, 42 (1:0); Варди, 66 (2:0); Уллоа, 87 (3:0).

Кристал Пэлас – Тоттенхэм Хотспур – 1:3
Голлар: Вертонген, 30 (1:0, автогол); Кейн, 63 (1:1); Алли, 84 (1:2); Шадли, 90+5 (1:3).

Уотфорд – Ньюкасл Юнайтед – 2:1
Голлар: Игало, 46 (1:0); Кэткарт, 58 (2:0); Ласcеллс, 71 (2:1).

Вест Бромвич Альбион – Астон Вилла – 0:0

Сандерленд – Борнмут – 1:1
Голлар: Афобе, 13 (0:1); ван Анхольт, 45+1 (1:1).