Жамият | 10:37 / 25.01.2016
8045
4 дақиқада ўқилади

Учинчи ҳикоя: «Ура, мен операцияга бораман!»

«Ростини айтсам, олдинига милиционер бўлмоқчи эдим, лекин энди қатъий қарорга келдим – шифокор бўламан». Жонибек Чориев 11 ёшда ва шифокор бўлиш қарорига унинг юрагида ўтказилган операциядан сўнг келди. Операцияни узоқ - ўн йил давомида кутган эдилар. Жонибек ўзининг касаллиги тарихини батафсил айтиб берди. Она диёри Сурхондарёда тиббий кўрикдан ўтганида унга юрак қоринчаларининг пардаси нуқсони (ЮҚПН) ташҳиси қўйилгани, тез-тез шамоллаганлари, нимжонлиги ва очиқ юракда операция ўтказиш учун керак бўлган махсус мослама тўғрисида ҳам.

Жонибекнинг оиласи онаси ва иккита опасидан иборат. Отаси уч йил олдин Россияга кетганлигича ундан ҳеч қандай хабар йўқ. Онаси Зуҳра - уй бекаси, тасодифий даромаддан кун кўради.

Юрак хасталиги бор болалар учун давлат нафақа тайинлаган, лекин пропискаси муаммоли бўлгани учун, уни расмийлаштиришга, ҳозирча, илож йўқ. Жонибек тилга олган мослама эса қимматбаҳо оксигенатор, оила бюджети учун жуда оғир, унга қурблари етмайди.

Тўғри, оксигенаторлар давлат томонидан сотиб олинади, лекин барча операцияга муҳтож бўлган болаларга ҳам улар етишмайди. Туғма юрак хасталиклари ҳар бир минг туғилган бола бошига 6-8 маротаба учраб, барча туғма касалликларнинг 30 фоизини ташкил этади. Янги туғилган ва бир ёшгача бўлган болалар ўлимлари сабаби орасида юрак хасталиклари биринчи ўринда туради. Бир ёшдан ўтгандан кейин эса болалар ўлимлари кескин камаяди ва 1 ёшдан 15 ёшгача бўлганлар орасида хасталиклардан вафот этганлар сони 5 фоиздан ошмайди. Ушбу ҳолат катта ва жиддий муаммо эканлиги ҳаммага маълум.
Болалар кардиожарроҳлик маркази мудири Дониёр Пирназаров туғма юрак хасталигининг асосий омиллари сифатида яқин қариндошлар орасидаги никоҳлар, турли патоген факторлар таъсирида (вирус касалликлари, витамин етишмаслиги, назоратсиз ва бетартиб дори-дармон истеъмол қилиш, токсикоз), чекиш ва алкоголь ичимликларини истеъмол қилиш сабабли ҳомиланинг ривожланиши бузилишидан келиб чиқишини таъкидлади.

Туғма юрак хасталикларини фақат жарроҳлик йўли билан даволаш мумкин. Кардиожарроҳлик ютуқларининг шарофати билан илгари операция қилиб бўлмайдиган ҳолатларни мураккаб операциялар йўли билан даволаш имконияти вужудга келди. Болалар кардиожарроҳлик маркази шифокорлари ҳар ойда 60 операция ўтказадилар.

Чориевлар оиласи учун операцияга керакли бўлган турли дори-дармон, материаллар, шу жумладан оксигенаторни ҳам харажатларини кўтарадиган компаниянинг борлиги Янги йил туҳфаси бўлди. «Ура, мен операцияга бораман!», деб хурсанд бўлиб кетди Жонибек. Тошкентга етиб келгандан кейин уларга клиникада керакли пул маблағлари «Ҳаётларни биргаликда қутқарайлик!» акцияси доирасида йиғилганини айтиб беришди. 2015 йил ноябрь ойи давомида «Сочная Долина» шарбатининг сотилган ҳар бир қутисидан тушган пулнинг муайян бир қисми Тошкент педиатрия институтининг клиникасида очилган махсус ҳисоб рақамига ўтказилган эди.

Биз Жонибек билан операциядан кейин учрашдик ва унинг биринчи қилган иши менга ташаккур изҳор этиш бўлди. Ҳайрон бўлганимни кўриб, у менга тушунтирди: «Пулни мени танимаган одамлар йиққан экан, улар орасида сиз ҳам бўлган бўлишингиз мумкин».
Хайрлашув пайтида, у келажакда шифокор бўлиш, «одамларга қилган яхшиликларини қайтариш учун» Сурхондарё болаларини операция қилиб даволаш ниятини айтди.

Бу «Сочная Долина» савдо маркасининг ўн бешта «Юрак ҳикояларининг» учинчиси. Ҳали бу ҳикояларнинг давоми бор.

Юрак ҳикоялари. Биринчи ҳикоя. «Мен бор жойда - доим қуёш чарақлайди...»

Юрак ҳикоялари. Иккинчи ҳикоя: «Энди мен яшашни истайман...»

Реклама ҳуқуқлари асосида.