2015 йилда энг кўп янги автомобиль сотилган давлатлар рўйхати эълон қилинди
2015 йилда бутун дунёда 90 миллионга яқин янги автомобиль сотилди. Бу ҳақда focus2move порталига таянган ҳолда “Автостат” хабар бермоқда. Унда келтирилишича, 2009 йилдан буён Хитой савдолар ҳажми бўйича АҚШни қувиб ўтган ҳолда етакчиликни сақлаб келмоқда. Ўтган йилда мамлакатда қарийб 25 миллион дона янги автомобиль сотилиб, бу борадаги ўсиш кўрсаткичи 6 фоизни ташкил этди.
17,5 миллион янги автомобиль сотилган АҚШ бозори 5,7 фоизлик ўсишни қайд этган ҳолда иккинчи поғонани банд қилди. Иқтисодий ўсиш суръатлари бир оз сустлашганига қарамасдан, 5 миллион янги машина сотилган Япония автобозори учинчи ўринда муқим қолди. Бироқ савдолар ҳажми ўтган йилга қараганда 7,9 фоизга камайди.
Натижаларини 5,6 фоизга яхшилаган ҳолда 3,2 миллион машина харид қилган германияликлар рейтингдаги натижани ҳам ўнглашга муваффақ бўлишди. Ўтган йили 4- ўринни банд қилган Ҳиндистон бозори эса кучли бешликка якуни ясади. Ҳиндлар бир йил давомида 2,78 миллион янги автомобиль сотиб олишди.
Шунингдек, Британия (2,63 млн дона, 6,3 фоиз ўсиш), Бразилия (2,48 млн дона, 25,6 фоиз пастлаш), Франция (1,92 млндона, 6,8 фоиз ўсиш), Канада (1,9 млн дона, 2,6 фоиз ўсиш), Жанубий Корея (1,82 млн дона, 13,1 фоиз ўсиш) ва Италия (1,58 млн дона, 15,7 фоиз ўсиш) ҳам юқори ўринларда тилга олинди.