Жаҳон | 15:13 / 26.01.2016
5617
1 дақиқада ўқилади
Россия БМТ ҳисоботида Туркия ва ИШИД ўртасидаги нефть савдоси фактлари акс этишини талаб қилмоқда
Россия БМТнинг террорчиликка қарши кураш резолюциясининг бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботда ИШИД ва Туркия ўртасидаги нефть савдоси олиб борилгани ҳақидаги фактлар акс этишини талаб қилмоқда. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнот берди.
“Биздаги маълумотларга қараганда, ушбу ҳисоботда Туркия ва ИШИД ўртасидаги нефть контрабандасидай феномен ҳақида деярли ҳеч нарса дейилмаган. Бу нотўғри. Бундай фактлар ОАВ ёрдамида кўплаб ёритилган. Улар ҳисоботда акс этиши лозим”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.