Жаҳон | 20:32 / 26.01.2016
2884
1 дақиқада ўқилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Ўзбекистонда чўчқа гриппига чалиниш ҳолатлари қайд қилинмади

Ўзбекистон ҳозирча бирорта А/H1N1 гриппига (чўчқа гриппи) чалиниш ҳолати кузатилмади. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, бош давлат санитар врачи Саидмурод Саидалиев баёнот берди.

“Шу кунларда дунёнинг бир қатор мамлакатларида юзага келган вазиятни инобатга олган ҳолда ушбу йўналишдаги ишлар кучайтирилди. 3 мингга яқин таҳлиллар ўтказилди, бирорта чўчқа гриппига чалиниш ҳолати кузатилмади”, - унинг сўзларини келтиради Sputnik агентлиги.

Саидалиевнинг сўзларига қараганда, вазирликнинг вирусология илмий тадқиқот институти қошида вирусологик лаборатория ишлайди, у Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тегишли сертификатига ҳамда чўчқа гриппини аниқлай оладиган диагностика ускуналарига эгадир.