Хонанда Мэрайи Кэрининг тўйи бўлғуси турмуш ўртоғи ҳанузгача собиқ рафиқаси билан ажрашмагани сабабли ортга сурилди
Яқинда АҚШлик хонанда Мэрайя Кэри австралиялик миллиардер Жеймс Пэкер билан унаштирилганини эълон қилганди. Унаштириш маросими кутилгандан ҳам аъло даражада ўтди: тантанали кечки овқат, келин олдида тиз чўккан куёв ва дунёнинг барча таблоидлари бонг урган 7,5 млн долларлик бриллиант узук.
Бир қарашда фақатгина келинга оқ кўйлак тикиб, тўй санасини белгилашгина қолгандек туюлаётгандек эди. Жеймс ва Мэрайя ўзларини куёв ва келин деб эълон қилишларига қарамасдан, улар расман ўзларининг собиқ турмуш ўртоқлари билан никоҳда турадилар. Шу сабабли 45 ёшли хонанда ва 48 ёшли миллиардер учун тўй қўнғироқлари ҳали-вери янграйдиганга ўхшамайди.
Мэрайя 2008 йилдан 2015 йилгача комик Ник Кэннон билан никоҳда бўлган, уларнинг эгизак фарзандлари бор. Хонанда турмуш ўртоғи билан 2015 йил июнида ажрашиш жараёнини бошлаган, бироқ ҳанузгача уларнинг никоҳи расман бекор қилинмаган.
Эрики Бэкстер расман Мэрайянинг бўлғуси турмуш ўртоғи Пэкернинг рафиқаси ҳисобланади.
Бунга ажабланмаса ҳам бўлади, чунки юлдузли жуфтликларга катта миқдордаги мол-мулкни бўлишишларига тўғри келади, АҚШда эса ажрим жараёнларини етарлича узоқ давом этиши мумкин.