Австралия Британия тожидан воз кечиши мумкин
Австралиядаги 8 штатнинг 7таси мамлакатни республикага айлантириш таклифи билан чиқди. Reuters агентлигининг маълум қилишича, бу эски баҳслар миллий байрам арафасида қайтадан бошланиб кетган.
Австралия конституцион монархия ҳисобланиб, унинг расмий раҳбари қиролича Елизавета IIдир. Гарчи бу қуруқ расмиятчилик ҳисобланса-да, монарх парламентни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга ва бу ҳуқуқдан 1975 йили фойдаланиб улгурган.
Австралияни республикага айлантириш масаласи узоқ йиллардан буён муҳокама қилиб келинмоқда. Одатда баҳслар Австралия куни (26 январь куни қитъада Британиянинг биринчи колонияси ташкил қилиниши муносабати билан нишонланади) арафасида авж олади.
“Австралия аллақачонлар суверен давлатга айланишни ўйлаши лозим, - деди Жанубий Австралия штати бош вазири Жей Везерилл. – Ўзини ҳурмат қилган ҳар қандай мустақил давлат ўз етакчиси ўз фуқароси бўлишини истайди”.
Айни пайтда тегишли декларация штатлар раҳбарлари томонидан имзоланди.
Илгариги бош вазир Тони Эбботт монархиячи эди, унинг ўрнини республикачи Малькольм Тёрнбулл эгаллаши суверенитет умидини яна жонлантирди, деб хулоса қилинади хабарномада.