Иқтисодиёт | 15:59 / 27.01.2016
7955
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Россия билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импорти ҳажмини оширишга келишиб олди

Россия қишлоқ хўжалиги вазирлигида Халқаро ҳамкорлик департаменти директори Артём Цинамдзгвришвилининг Ўзбекистон элчихонаси вакили билан музокаралари бўлиб ўтди. Унда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириб беришнинг узоқ муддатли истиқболлари ҳақида келишиб олинган.

Ўзбекистон элчихонаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда томонлар “Ҳамкорликнинг узоқ муддатга мўлжалланган истиқболлари, Россияда Ўзбекистон мева-сабзавотлари еткизиб берилаётган ҳудудларни кенгайтириш ва товарлар еткизиб беришга тайёр Ўзбекистон корхоналарга ёрдам кўрсатиш” ҳақида келишиб олинган.

Маълум қилинишича, 2015 йилда Ўзбекистондан Россияга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш ҳажми 2014 йилга нисбатан 10,6 фоизга ўсган ва бу Россиянинг умумий қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортида 0,2 фоизни ташкил қилди.

Музокаралар якунида томонлар қишлоқ хўжалиги соҳасида Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини кучайтириш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олди.

Маълумот ўрнида, ўтган йилда импорт қилинган асосий маҳсулотлар: сабзавотлар (31 фоиз), мевалар ва ёнғоқ (24,8 фоиз), алкоголь ичимликлари (13,4 фоиз), тамаки хом ашёси (12,9 фоиз), мева шарбатлари (10,6 фоиз).