Жаҳон | 00:09 / 28.01.2016
14260
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда толибонлар теракти туфайли Кобулга Ўзбекистон электри етиб бориши тўхтади

Афғонистоннинг Боғлон вилоятида толиб жангарилари томонидан Ўзбекистондан Кобулга электр энергия етказилишини таъминловчи электр узатиш линияси устуни портлатилди. Бу ҳақда Афғонистон хавфсизлик кучларига иқтибос келтирган ҳолда Pajhwok афғон ахборот агентлиги маълум қилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, агар ҳудуд ҳукуматга қарши кучлардан тозаланса, линияни таъмирлаш бир кунда амалга оширилиши мумкин.

26 январдан Боғлон вилояти ҳудудида ҳуқуқ-тартибот муассасаларининг 2 мингдан кўпроқ ходими иштирокида толибларга қарши операция бошланди.

Маҳаллий ҳокимият операция муваффақиятли ўтказилганини ҳамда толиблар кўплаб ҳудудларни тарк этишга мажбур бўлаётганини маълум қилишмоқда, бу эса электр билан юзага келган муаммонинг яқин орада ҳал қилинишига умид беради.