Жамият | 21:26 / 28.01.2016
5831
1 дақиқада ўқилади

Техасда тирбандлик вақтида икки ҳайдовчи "Юлдузлар жанги" қаҳрамонлари каби "қиличбозлик" қилишди

Техас штатидаги Остин шаҳри полицияси йўлдаги тирбандлик вақтида бир-бири билан жанжаллашиб қолган икки ҳайдовчини изламоқда. Уларнинг ҳаракати видеокамераларга муҳрланган.

Видеода кўриш мумкинки, икки безори ҳайдовчи бир-бирига қилич кўринишидаги буюм билан ҳамла қилишган.

Бу тасвир интернетда тарқалгач, полиция қидирув бошлади.

Видеода кўринадики, бўйи калтароқ ҳайдовчи ўзидан анча баланд, кўринишидан жанубий америакаликка ўхшовчи рақиби устига бейсбол битасини кўтарган ҳолда юра бошлайди. Рақиб эса ҳимоя учун машина юкхонасида узун калтак чиқаради. Уларнинг беллашуви узоқ вақт давом этмайди. Биринчи ҳайдовчи рақибнинг узун калтагини тортиб олади. Шундан кейинги жараён видеода акс этмаган.

Интернет фойдаланувчилари бу видеони монтаж қилиб, бу ҳайдовчиларнинг қўлларидаги буюмларни "Юлдузлар жанги" фильмлари қаҳрамонлари ишлатадиган "рангли қилич"лар кўринишига келтиришган.