Ўзбекистон | 14:45 / 28.01.2016
18882
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда қор туфайли дарахтлар синиб тушиб, автотранспортлар ҳаракатига халал бериш ҳоллари рўй бермоқда

27 январь куни ёға бошлаган ва бугун ҳам давом этган қор туфайли Тошкентнинг бир нечта туманларида йўл чеккаларидаги дарахтлар синиб, автотранспортлар ҳаракатини қийинлаштирди. Бу ҳолатлар тасвирлари Facebook ижтимоий тармоғидаги «Водители Ташкента» гуруҳига жойлаштирилган.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, синган дарахтлар йўлларни тўсиб қўйган ва бу автомобиллар ҳаракатини қийинлаштириб, йўл транспорт ҳодисаларига сабаб бўлмоқда.

Тармоққа жойлаштирилган суратлардан бирида Chevrolet Spark автомобили устига дарахт ағанаб тушгани акс этган. Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида машина салонидагилар жабрланмаган, фақат автомобилнинг олд қисмига шикаст етган.