Ўзбекистон | 18:59 / 29.01.2016
3946
1 дақиқада ўқилади

Пекинда Ўзбекистон ва Хитой ТИВ раҳбарлари ўзаро ҳамкорлик масаласини муҳокама қилишди

2016 йилнинг 29 январь куни Хитой Халқ Республикасида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Пекин шаҳрида Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ сайти хабар берган.

"Ўзбекистон ва Хитой ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки томонлама ҳамкорлик масалаларини ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи муаммоларини муҳокама қилишди", дейилади хабарда.

Шунингдек, учрашувда икки давлатнинг ШҲТ доирасидаги ҳамкорлик, бўлажак Тошкент шаҳридаги Саммит, Ўзбекистоннинг мазкур ташкилотга раислиги давридаги бошқа тадбирларга тайёргарлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.