Жамият | 10:37 / 29.01.2016
19530
4 дақиқада ўқилади

Қўлбола мўъжиза

Тошкент педиатрия институтининг кардиожарроҳлик бўлими реанимациясида доим нимадир чийиллаб туради, каравот ёнидаги мониторларда рақам ва графиклар лип-лип кўзга чалинади. Болажонлар бу ерда уларнинг юрагида ўтказилган жарроҳликдан кейин ётадилар. Ташриф буюрувчилар бу ерга қўйилмайди. Кичкинтойларнинг оналари реанимация эшиги олдида соқчилар каби «болажонимга бир нигоҳ ташлай», деб, ичкарига киришга ижозат кутиб туришади.

Хондона Махмудалиеванинг онаси Дилдор ўз «соқчилигини» тугатди - қизалоғини реанимациядан оддий беморхонага ўтказишди ва у энди қўғирчоғи билан ўйнаб, ҳаё билан жилмайиб, нималарнидир чуғурлаб, ўзи билан ўзи овора.
Хондона атиги бир йилу икки ойлик, туғилганидаёқ унга «тетрада Фалло» юрак хасталиги ташхиси қўйилган.

«Тетрада» - тўрт маъносини англатади ва бундай ташхис юрак тузилишида тўртта нуқсон бор дегани. Бу болаларда учрайдиган туғма хасталиклардан бири бўлиб, юрак хасталикларининг 10 фоизини ташкил этади. У ўз вақтида даволанмаса, оқибати ачинарли - касал болаларнинг тўртдан бири бир ёшга етмай нобуд бўлади, қолгани ўрта ҳисобда 12 йил яшайди.

Болалар кардиожарроҳлик бўлими мудири Дониёр Пирназаровнинг айтишича, бундай туғма хасталиклар ва бузилишлар пренатал ривожланиш босқичида пайдо бўлади. Бошқа юрак хасталиклари каби Фалло тетрадаси ҳомиланинг шаклланаётган даврда - ҳомиладорликнинг тўққизинчи ҳафтасигача шаклланади. Шу даврда турли салбий таъсирлар мавжуд бўлса, бу ҳомиланинг ривожланишининг бузилишига олиб келади. Касалликнинг сабаби ген даражасида ётади ва икки хил бўлади - наслдан наслга ўтувчи ёки турли мутаген факторлар таъсирида орттирилган. Бу салбий таъсир турли хил ионлантирувчи нурланиш, кимёвий моддалар (айрим дорилар, зарарли моддалар), алкогол, вирус ва микроблардан бўлиши мумкин. Шифокорларнинг таъкидлашича, қариндошлар ўртасидаги никоҳлар бундай юрак хасталиклари пайдо бўлиш хавфини бир неча маротаба орттиради.

Хондона оиланинг учинчи фарзанди - ягона, узоқ кутилган қизалоқ, унинг икки акаси бор, улардан бири болалар церебрал фалажига мубтало. Дилдор онаси мактабда математика ўқитувчиси, ҳозир туғруқ таътилида. Математика ёрдам бермади - оила бюджети рақамлари қанча жамғарилмасин, етарли миқдорда тўпланмади. Шифокорлар операция ўтказишни қанчалик шоширмасин, унга керак бўлган материаллар ва очиқ юракда ўтказилаётган операцияга зарур бўлган оксигенатор учун етарли пул тўплашга оиланинг қурби етмас эди.

Янги йил кечаси, курантлар ураётган чоғда, Дилдор кўнглига бир ният тугди - мўъжиза рўй берсаю болалари соғайиб кетса. Январнинг дастлабки кунларидан бирида Дилдорни қизалоғи билан Тошкентга операцияга чақириб қолишди. Улар «Сочная долина» савдо маркаси «Ҳаётларни биргаликда қутқарайлик» акцияси доирасида кам таъминланган оилалардаги юрагида операция ўтказишга ўта муҳтож болалар учун барча керакли материаллар ва оксигенаторлар харажатларини тўлаган оилалар қаторига киритилган экан. Ноябрь ойи мобайнида ҳар бир сотилган шарбат қутисидан тушган пулнинг муайян қисми Тошкент давлат педиатрия институтининг хайрия ҳисобига ўтказилиб, кам таъминланган оилалардаги юракда операция ўтказишга ўта муҳтож бўлган, оғир хасталикка чалинган болалар учун мўлжалланган эди.

Дилдор акцияни «қўлбола мўъжиза» деб атади. «Энди қизимни юрагида минглаб инсонлар юраги ураяпти ва мен буни ҳеч қачон унутмайман», - деди у хайрлашув вақтида.

Бу «Сочная долина» савдо маркази ўтказган «Ҳаётларни биргаликда қутқарайлик» акцияси доирасидаги тўртинчи ҳикоя ва ҳали давоми бор.

Юрак ҳикоялари. Биринчи ҳикоя. «Мен бор жойда - доим қуёш чарақлайди...»

Юрак ҳикоялари. Иккинчи ҳикоя: «Энди мен яшашни истайман...»

Юрак ҳикоялари. Учинчи ҳикоя: «Ура, мен операцияга бораман!»

Реклама ҳуқуқлари асосида.