Жамият | 11:38 / 29.01.2016
6651
1 дақиқада ўқилади
Тошкент ҳайвонот боғи янги жониворлар билан бойитилди
Тошкент ҳайвонот боғига янги жониворлар – маҳаллий фауна вакиллари – қулонлар, Пржевальский отлари, Бухоро алқорлари ва жайронлар олиб келинган. Бу ҳақда Тошкент ҳайвонот боғи сайтида хабар берилган.
Маълум қилинишича, бу турлар сони камайиб борган ва йўқ бўлиб кетиш ёқасига келиб қолган.
Ҳозирда улар Бухородаги питомник – «Жайрон» экомарказида яшамоқда. Бу ерда ҳайвонларнинг ноёб турлари сунъий йўл билан кўпайтирилади.
Тошкент ҳайвонот боғига келтирилган жониворлар янги шароитларга муваффақиятли мослашиб, бу ерга ташриф буюрган одамларнинг эътиборини ўзига жалб этишига умид билдирилган.