Жамият | 14:43 / 29.01.2016
6890
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 22 гўдакни сотган эркак қатл қилинди

Хитойда 22 гўдакни сотиб юборишда айбланган эркак қатл қилинди. Бу ҳақда CNS ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, Тань Юнчжи шериклари билан тил бириктириб, болаларни ўғирлаш ва сотиш “бизнес”ини йўлга қўйган. Юньнань вилоятидан ўғирланган болалар Хэнанда сотилган. 2008 йил февралидан 2013 йил апрелига қадар жиноий гуруҳ 22 чақалоқни пуллаган. Тўда раҳбари қатл қилинди, шериклари эса узоқ муддатга қамоққа ташланди.

Хитойда болалар савдоси энг кенг тарқалган жиноят турларидан биридир. Одатда ўз фарзандларини камбағал қишлоқ аҳли сотади, бу билан одамлар ҳам ўз моддий аҳволини яхшилаб олади, ҳам болалар сонига ўрнатилган чеклов учун жавобгарликдан қутулиб қолади. Одатда болаларни бойвачча, лекин фарзанди йўқ жуфтликлар сотиб олади. Айниқса ўғил болалар қадрланади – уларнинг нархи 6 минг долларга етиши мумкин. Қизларнинг нархи пастроқ юради.