Жамият | 01:13 / 30.01.2016
12567
1 дақиқада ўқилади
Австралиялик аёл 2 дақиқа ичида 5 нафар эгизакни дунёга келтирди
Австралиянинг Перт шаҳрида яшовчи Ким Туччи исмли аёл 2 дақиқа ичида 5 нафар эгизакни дунёга келтирди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.
Туччининг уч нафар фарзанди – икки қиз ва бир ўғли бўлган. Таъкидланишича, аёл ва унинг турмуш ўртоғи яна бир ўғил фарзанд кўришни исташган. Шифокорлар аёлга эгизак кўришини айтишганди.
“Мен эгизак фарзанд кўришимдан жуда қувонгандим. Мен жуда хурсанд бўлганман, бироқ беш эгизак кўраман деб ҳеч ўйламагандим”, деб айтди Туччи.
Ультратовуш тадқиқоти давомида оила яна 5 нафар фарзандга кўпайиши маълум бўлган: аёл бунга ишонмай, шифокордан яхшилаброқ қарашини сўраган. бироқ шифокор унга 5 нафар фарзанд кутаётганини таъкидлаган.
Туччининг айтишича, у буни эшитгач қила олган ягона иши хандон отиб кулиш бўлган.