Жаҳон | 08:37 / 30.01.2016
4454
1 дақиқада ўқилади
Boeing компанияси АҚШ президенти учун самолёт қуриш бўйича шартномани қўлга киритди
АҚШнинг Boeing самолётсозлик корпорацияси АҚШ президенти учун самолёт қуриш бўйича шартномани ютди, деб хабар бермоқда Пентагонга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги.
Компания лойиҳа устида иш олиб бориш учун 25,8 млн долларлик дастлабки шартномани қўлга киритди.
Ҳозирда биринчи рақамли самолёт Air Force One сифатида ишлатиладиган Boeing VC-25 русумидаги самолётлар кенг фюзеляжли Boeing 747-8 самолёти негизида қурилган самолётлар билан алмаштирилади.
АҚШ президенти учун мўлжалланган иккита Boeing VC-25 самолёти 1990 йилда Boeing 747-200B моделининг яхшиланган ускуналарга эга такомиллашган варианти негизида қурилган эди.