Жаҳон | 16:51 / 30.01.2016
4125
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Туркия ЕИдан қочқинлар учун 5 млрд евро сўрамоқда

Туркия ҳукумати Еврокенгашга қочқинлар билан боғлиқ муаммони ҳал этиш учун 5 миллард евро маблағ берилишини сўраб мурожаат қилди. Бу ҳақда Die Welt ва бошқа ОАВлар хабар бермоқда.

“Анқара 5 миллиард евро сўрамоқда, бироқ биз ваъда қилинган 3 миллиард еврони бера оламиз холос”, - деди газета ахборот манбаси. Унинг қўшимча қилишича, Туркия ҳукумати Европа Анқара олаётган маблағларни сарфлаш масаласи ўта қаттиққўллик билан назорат қилингандагина белгиланган пулларни босқичма-босқич бериб боришини тушуниши лозим.