Жаҳон | 08:25 / 31.01.2016
3469
1 дақиқада ўқилади
Москванинг шарқида юз берган ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 7 кишига етди
Москванинг шарқидаги Строминкадаги тикувчилик цехида чиққан ёнғин оқибатида 7 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Тунги пайт уюмлар ичидан яна икки кишининг жасади топилган. 7 кишининг ҳалок бўлгани ҳақидаги маълумотни Россия Тергов қўмитасининг Москва бўйича бош тергов бошқармаси тасдиқлади.
Аввалроқ 5 киши жасади топилгани маълум қилинган.
"Росборонэкспорт" биноси ёнидаги бинода чиққан ёнғин Москва вақти билан соат 0.55 да бартарф этилган, 3 минг квадрат метр майдонга шикаст етган, 500 квадрат метр майдондаги иншоотлар қулаб тушган.
Тергов идоралари ёнғин атайлаб уюштирилгани бўлиши мумкинлигига гумон қилиб, ушбу ҳолат бўйича қотиллик моддаси билан жиноий иш қўзғатишган.