Жаҳон | 09:40 / 31.01.2016
4478
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Москва шарқидаги цехда ёнғин қасддан уюштирилган

Москва шаҳрида қасддан содир этилган ёнғин юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги тергов қўмитаси вакили Юлия Ивановага таянган ҳолда хабар бермоқда.
Шаҳарнинг Стромишка кўчасидаги “Рособоронэкспорт” корпорацияси биноси яқинидаги тикув цехида келиб чиққан ёнғин оқибатида 8 киши ҳалок бўлган эди. Ушбу ёнғин қасддан уюштирилгани аниқланди.
Ҳуқуқ-тартибот органларининг маълумотларига қараганда, айни пайтда вайроналар остида 9 мурда чиқариб олинган бўлиб, улар тахминан маҳаллий аҳоли вакиллари эмас.
Воқеа жойида тергов гуруҳи ишлашда давом этмоқда.

Суратлар: ТАСС