Жаҳон | 01:26 / 31.01.2016
9461
1 дақиқада ўқилади
Туркия ташқи ишлар вазирлиги Туркия ҳаво ҳудуди Россия самолёти томонидан бузилгани сабабли Россия элчисини чақиртирди
Туркия ташқи ишлар вазирлиги Туркия ҳаво ҳудуди гўёки Россиянинг Су-34 самолёти томонидан бузилгани ҳақидаги баёноти сабабли Россия элчисини чақиртирди, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги.
Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, Туркия Россияни ўз ҳаво ҳудудини бузмасликка чақирган ҳамда "номақбул оқбиатлар" учун жавобгарлик Россия томонига юкланишини айтган.
Туркия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида бу қоидабузарлик Россиянинг "икки давлат ўртасидаги муносабатларда кескинликни кучайтириш" истаги борлигига ишора эканлиги айтилди.