Жамият | 09:29 / 01.02.2016
5542
1 дақиқада ўқилади
Франция президенти ўзининг зулмкор эрини ўлдирган аёлни афв этди
Франция президенти Франсуа Олланд ўзининг зулмкор эрини ўлдиргани учун 10 йиллик қамоқ жазосига маҳкум қилинган 68 ёшли Жаклин Саважни озод қилиш ҳақидаги фармонни имзолади.
Аёлнинг эри уни ва қизларини бир неча йиллар давомида калтаклаб, ўғлини хўрлаб келган, оқибатда ўғли ўз жонига қасд қилган.
Саваж ўғли ўз жонига қасд қилган куннинг эртасига ўз эрини ўлдирган. Ушбу иш Францияда овоза бўлиб кетди. 400 мингдан кўпроқ одам президентдан аёлни афв этиш сўралган илтимоснома остига имзо чеккан.