Спорт | 18:34 / 01.02.2016
9046
1 дақиқада ўқилади

Гвардиола Манчестернинг қайси жамоасида ишлаши маълум бўлди

«Бавария» жамоасининг амалдаги бош мураббийи Хосеп Гвардиола мавсум якунлангач, Англиянинг «Манчестер Сити» жамоасида иш бошлаши аниқ бўлди.

Инглизлар жамоаси бу мутахассис билан 3 йиллик шартнома тузган.

The Guardian нашрида намойиш қилинган пресс-релиздан маълум бўлишича, "шаҳарликлар" раҳбарияти турли миш-мишларнинг тўхташи учун ушбу 45 ёшли испаниялик мутахассис билан муддатидан олдин шартнома тузишга қарор қилган.

Қайд этиш керакки, манчестерликлар ушбу мураббийга 2012 йилдан бери қизиқиш билдириб келишаётганди.

2015 йилнинг сўнгида Гвардиола Германияни мавсум якунида тарк этиши ҳақида расман маълум қилгач, Англиядаги бир неча гранд жамоалар, «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Челси» бу мураббийни олиб келиш учун курашга киришгани ҳақида хабарлар тарқатилди.