Жамият | 17:36 / 01.02.2016
9540
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов иштирокида достон кечаси ташкиллаштирилди

29 январь куни "OXUS Culture" ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Давлат Санъат музейи ҳамкорлигида Ўзбекистон халқ бахшиси Абдуназар Поёнов иштирокида достон кечасини ташкиллаштирди. Ушбу кечада ўзбек халқ анъанавий достонларидан бўлмиш “Келиной” достони ижро этилди.

Абдуназар бахши ижро дастуридан “Алпомиш” ва “Гўрўғли” достони туркимига кирувчи бир қанча достонлар, шунингдек, достон ижрочилиги йўлидаги халқ қўшиқлари, термалар ўрин олган бўлиб, унинг ижросидаги бир қанча достон ва қўшиқлар Ўзбекистон телерадиокомпанияси олтин фондидан ўрин олган.

Шу кунга қадар Абдуназар бахши Поёнов Франция, Бельгия, Швейцария, Тайван, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларида ўз ижодини намойиш этиб, ўзбек халқ бахшичилик анъаналарини дунё халқлари орасида муносиб тарғиб қилиб келмоқда.
У куйлаган достонларда аждодларимиз ижтимоий-маданий ҳаёти, миллий анъана ва урф-одатларимиз, инсонийлик билан йўғрилган ўзбекона минталитетимиз, умуман, шу заминда яшаган халқлар тарихи маданияти акс этиб турибди.