Жаҳон | 17:06 / 01.02.2016
25461
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистонида кучли қор ёғиши кузатилди (видео)

Саудия Арабистонига кириб келган совуқ ҳаво оқими айрим ҳудудларда кучли қор ёғишига олиб келди. Жумладан, пойтахт Ар-Риёд шаҳрида ҳарорат 5 даражагача совиб кетди.

Саудия Арабистони ҳудудида бундай ҳаво камдан-кам кузатилади. Шу боис барча фавқулодда хизматлар шай ҳолатга келтирилган.

Пойтахт мактабларида эрталабки сафланишлар бекор қилинди, дея хабар бермоқда Sky News телеканали.