Жамият | 14:07 / 03.02.2016
4425
2 дақиқада ўқилади

Андижон шаҳридаги ҳовлилардан бирида чиққан ёнғин оқибатида 8 ёшли бола ҳалок бўлди

Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 176та ёнғин қайд этилган.

ИИВ ахборот хизмати хабарига кўра, турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 3 нафар фуқаро тан жароҳатлари олишган ва 3 нафар фуқаро ҳалок бўлган.

Ушбу ёнғинларда 1 млрд. 262 млн. сўмдан ортиқ қурилиш конструкциялари ва 1 млрд. 233 млн сўмга яқин миқдордаги моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой туманида яшовчи фуқаронинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 70 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёниб зарарланган.

Андижон вилояти Олтинкўл туманида яшовчи фуқаронинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 70 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида уй эгасининг 8 ёшли ўғлини куйган ҳолдаги жасади топилган.

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи фуқаронинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 100 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган. Ёнғин ўчириш вақтида ушбу хонадонда яшовчи фуқаронинг куйган ҳолдаги жасади топилган.